Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2030 йилга бориб диабетиклар Apple Watch тақишади

2030 йилга бориб диабетиклар Apple Watch тақишади

Фото: Tech.liga.net

Apple 2030 йилдан ақлли соатларига қондаги глюкоза миқдорини аниқлаш функциясини қўшмоқчи. Ҳозир чиқарилмаётганининг сабаби — ушбу технологияни жорий этиш вақт талаб қилади.

Соатдан қандли ва қандсиз диабетга чалинганлар, унга мойиллар, диабет олди ҳолатида турганлар фойдалансалар айни муддао. Чунки қондаги глюкоза миқдорини доимий равишда назоратда ушлаш касалликни вақтида аниқлаш ва зўрайиб кетишининг олдини олишда муҳимдир.

Компания ушбу технологияни амалга оширишда танадаги глюкоза концентрациясини аниқлаш учун тери остидаги лазер нурини йўналтирадиган кремний фотоник чипидан фойдаланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг