Тренер малака тоифасини спорт залидан чиқмасдан туриб олиши мумкин!

Куни спорт залида мусобақага ҳозирлик кўриш, ёш спортчиларни тайёрлаш билан ўтадиган ёки кўпинча хизмат сафарида бўладиган тренерларнинг вақти ҳар доим тиғиз! Шуни инобатга олиб, my.gov.uz порталида улар учун ҳам электрон давлат хизматлари йўлга қўйилибди.
Масалан, тренернинг малака тоифаси оладиган фурсат етган, лекин давлат хизматлари марказига боришга вақт тополмаётган бўлса, буни бемалол my.gov.uz орқали амалга ошира олади. Яъни порталга кириб, ариза юборишнинг ўзи кифоя.
Биринчи, иккинчи ва олий малака тоифасини олиш учун аризалар юбориш жараёни онлайн ҳал этилиши тренерлар учун айни муддаодир. Ортиқча оворагарчиликларсиз, ҳатто электрон рақамли имзо талаб этилмайди. Хизмат тўлови учун 10 фоиз чегирма ҳам бор.
Малака тоифасини бериш тўғрисидаги қарор ёки асосланган рад жавоби ариза берувчига электрон тарзда юборилади. Кўриб турганингиздек, жараён бошидан охиригача онлайн, осон ва қулай тарзда кечади. Барини давлат идораларига югурмасдан, спорт залининг ўзида ёки халқаро мусобақалар-у сафар пайтида ҳам ҳал қилиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter