Смартфонни бир кунда 344 марта соғинадиганлар
Ҳозир телефон орқали кўплаб ишларни амалга ошириш мумкин. Тадқиқотларга кўра, АҚШ фуқароси смартфонини кунига ўртача 344 марта текширади. Бу ҳар тўрт дақиқада бир марта, демакдир. Аксарият ҳолларда уларнинг мақсади қандайдир ишини битириб олиш бўлади, лекин беихтиёр ижтимоий тармоқлар иловаларига кириб кетишади.
Баъзилар эса ҳеч қандай иши бўлмаса ҳам нима қилишни билмаган ҳолда смартфонга қўл югуртираверади. Айниқса, рулдаги ҳайдовчилар смартфонга кўп чалғиб, йўлдаги ҳолатларни яхши англолмай қоладилар. Шунингдек, бирор иш қилаётганда телефоннинг хабар келганидан огоҳлантириб "титиллаб" туриши чалғитиши табиий.
Тадқиқотлардан маълум бўлдики, смартфони ўзидан йироқда турганида бажарилган иш анча унумдор бўларкан. Муҳим вазифага енг шимариш олдидан телефонни ўчирмаса ҳам бироз узоқроққа қўйган маъқул.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter