Олимлар смартфонларнинг мияга салбий таъсирини маълум қилишди

Гейделберг, Кёлн ва Падуа университети қошидаги психоижтимоий тиббиёт марказининг бир гуруҳ тадқиқотчилари смартфондан узоқ вақт фойдаланиш мия фаолиятининг сустлашишига олиб келишини таъкидлашмоқда.
Ушбу тадқиқотда неврологик ёки руҳий касалликлари аниқланмаган турли ёшдаги 39 нафар киши иштирок этди.
Улар диққат, хотира ва реакция бўйича турли вазифаларни бажаришлари керак эди. Шу билан бирга, иштирокчиларнинг мия фаолияти магнит-резонанс томография ёрдамида баҳоланди.
Тажриба натижалари шуни кўрсатдики, энг иштиёқли смартфон фойдаланувчилар миясининг диққат ва импулсларни бошқариш учун масъул бўлган фронтопариентал қисми у қадар фаол эмас.
Олимларнинг фикрига кўра, шунга ўхшаш ҳолат нафақат смартфонга, балки қарамликнинг бошқа шаклларида ҳам кузатилади.
Аммо тадқиқотчилар тест иштирокчиларининг сони кам бўлганлиги учун ҳали бирор хулоса ёки баёнот чиқаришга эрта эканлигини айтишмоқда.
Бундан ташқари, респондентларнинг аксарияти ёшлар, бу эса натижаларни умумлаштиришни янада қийинлаштиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter