IELTSдан ўтолмаганингизга шубҳангиз борми?

Яқинда IELTSда юқори балл тўплаб, сарфланган пулни қайтариб олиш мумкинлиги ҳақида ёзган эдик. Бу, албатта, имтиҳондан муваффақиятли ўтган ёшлар учун суюнчидек гап.
Шу ўринда имтиҳондан ўтолмаганлар учун ҳам яхши янгилик бор.
Агар сизда билимингизга ишонч кучли-ю, лекин “Нега кам балл йиғдим экан?”, деган шубҳа бор бўлса, асло курашдан тўхтаманг. Имтиҳондан ўтолмаганлар у ўтказилган кундан бошлаб 3 иш кунида my.gov.uz орқали ваколатли органга апелляция шикояти бериш имкониятига эга.
Бу турдаги мурожаат 2 ҳафта ичида кўриб чиқилади. Талабгор апелляция комиссияси қарори тўғрисида портал орқали хабардор қилинади. Қарорга кўра тест синови натижалари ўзгартирилиши ёки ўзгаришсиз қолдирилиши мумкин. Сиз ҳатто апелляция комиссияси қарори устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига ҳам эгасиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter