Яқиндагина ясаб тугатилган Tesla Bot роботлари намойиш этилди (+видео)

Tesla ўзининг одамсимон роботи Tesla Botнинг янги имкониятларини намойиш этди. Видеода роботлар аста-секин ва олдинга тўғри қадамлар билан юришаётгани, қўлларига предметларни олиши ва бошқа жойга қўйишини кўриш мумкин.
Илон Маскнинг айтишича, роботларни яқиндагина ясаб битиришди. Аслида улар илк бор Tesla AI Day тадбирида намойиш этилган эди, лекин унда ҳали тўлиқ битириб улгуришмаганди. Ўшанда робот зўрға юрган ва махсус стенддан томошабинларга қўл силкитган.
Ҳозирда такомиллаштирилган робот бироз секинроқ бўлса-да мустақил равишда юришни яхши эплаяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter