"Яндекс Доставка"дан якка тартибдаги курерлар учун ажойиб таклиф!
"Яндекс Доставка" хизмати билан ҳамкорлик қилувчи якка тартибдаги курерлар энди Yandex Pro карталари орқали чиқариши ва у бўйича бажарилган буюртмалар учун бир зумда хизмат ҳақини олишлари мумкин.
Шу йилнинг январ ойида Яндекс Таксининг ҳамкор ҳайдовчилари учун ҳам худди шундай хизмат жорий этилган эди. Сиз бундай карталарни Yandex Pro иловаси орқали бепул олишингиз мумкин.
Yandex Prога тўловлар тўғридан-тўғри учинчи томон банклари ва пул ўтказмалари хизматлари томонидан қўшимча тўловларсиз амалга оширилади. Ҳар бир бажарилган буюртма учун хизмат ҳақи тўлов картасига 3 дақиқа ичида ёки ундан ҳам тезроқ ўтказилади.
Картага техник хизмат кўрсатиш бепул. Карта олиш мақсадида ариза топшириш учун Yandex Prо иловасини энг сўнгги версияга янгилашингиз ва ҳисобингизга кириш учун Yandex ID дан фойдаланишингиз керак.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter