“Хитойча ChatGPT” ишкал билан ишга тушди
Кеча, 16 март куни Хитойнинг Baidu компанияси узоқ кутилган сунъий интеллектда ишловчи чат-ботини ишга туширди. Reuters ёзишича, Ernie Bot дея номланган чат-бот, очиғини айтганда, сармоядорларнинг ҳафсаласини пир қилди.
Нега?
Baidu чат-ботини ишлатиб кўрсатиш ўрнига олдиндан ёзиб олинган видероликни қўйиб берди. Роликда Ernie Bot математик ҳисоблашларни амалга ошираётгани, хитойча лаҳжаларда сўзлашаётгани, видео ва фотоларни ишлаётганини кўриш мумкин.
Baidu директори Робин Ли платформа ҳали “идеал” эмаслигини тан олди, тезкор тақдимотдан мақсадни эса “бозор талаби шу”, дея изоҳлади.
Ernie Bot қидирув тизими (Baidu)ни кенг кўламли такомиллаштириш, булутли ҳисоблашлар самарадорлигини ошириш, “ақлли” авто ва маиший техникаларда қўлланилиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter