Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифохоналарда мушук кўринишидаги роботлар пайдо бўлди

Шифохоналарда мушук кўринишидаги роботлар пайдо бўлди

Фото: Habr.com

Москва касалхоналари робот-ёрдамчиларни синовдан ўтказишни бошлади. Улар Москвадаги учта касалхонада шифокорлар ва беморларга ёрдам беришади, ташқи кўриниши туфайли уларни робот мушуклар деб аташади.

Робот-курерёрдамчилар касалхона бўйлаб озиқ-овқат ва дори-дармонларни етказиб беришлари, беморларни кутиб олишлари, уларга нарсаларни ташишда ёрдам беришлари мумкин. Бундан ташқари, робот мушуклар беморларга соғлиқ учун маслаҳатлар беради.

Камералардан иккитаси корпуснинг пастки қисмида жойлашган - улар атроф-муҳитни сканерлайди, учинчи камера эса шифтга қаратилган. Робот мушуклар 3D сенсорлар билан ҳам жиҳозланган бўлиб, улар тўсиқлар олдида тўхтаб, хавфсиз муҳитни сақлаб қолиш имконини беради.

Лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, Москванинг бошқа шифохоналари ҳам шундай роботлар билан жиҳозланиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг