Россиялик робот Рубик кубини ечиш бўйича жаҳон рекордини янгилади
Yandex дастурчиси Александр Кротов томонидан яратилган россиялик робот Рубик кубини ечиш бўйича уни 0,203 сонияда якунлаб, янги жаҳон рекордини ўрнатди. Аввалги рекорд Япониянинг Mitsubishi Electric Corp компаниясининг роботига тегишли эди (0,305 сония натижа билан).
Робот Рубик кубини ечиш учун махсус ишлаб чиқилган. Бунинг учун Кротов автоном автомобиллар учун моторлар ва ўйин консоллари учун камералар каби мавжуд компонентлардан фойдаланган.
Ишлаб чиқувчининг сўзларига кўра, робот куб юзаларини 10 миллисекундда таҳлил қилади, ҳаракатларни саккиз миллисекундда режалаштиради ва йиғишни 184 миллисекундда якунлайди. Бу вақтни одамнинг кўзни милтиллаши керак бўлган лаҳзага солиштириш мумкин.
Энг қизиғи, Александр кубни мустақил равишда йиғишни билмаслигини тан олди.
У мақолада бутун монтаж йўлини батафсил тасвирлаб берди, шунингдек, роботни тезлаштириши ва рекордни янгилаши мумкинлигини қўшимча қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter