Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роботлар учун сунъий тери ихтиро қилинди

Роботлар учун сунъий тери ихтиро қилинди

Фото: 3dnews

Канадалик олимлар Honda тадқиқотчилари билан ҳамкорликда роботлар учун зарбага сезгир сунъий тери ишлаб чиқди. Ишланма товуқ тухумини ва юпқа стакан сувни бир хил даражада эҳтиёткорлик билан сиқиб чиқарадиган манипулятор учун асос сифатида кўрсатилди.

Инсоннинг ёнида ўз фаолиятини амалга оширадиган роботлар нозик ташқи қопламага эга бўлиши керак. Шунда одамларга кўпроқ ёрдам бериши, масалан уларни ногиронлар аравачасига ўтқазишда ёрдам бериши мумкин.

Роботларнинг сезгирлигини ошириш учун олимлар арзон ва оммавий ишлаб чиқариш учун мос бўлган силикон каучук асосидаги сенсорни ишлаб чиқдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг