Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

"Рақамли талаба" PhD даражасини олиши мумкин  

Фото: Ferra.ru

Америкалик доцент Кейси Томпсон томонидан таклиф қилинган Энн ва Фрайни роботлар билан адаштирманг. Улар "рақамли талабалар" деб таништирилмоқда. Яъни, микрофонлар, компютерлар ва динамиклар орқали курсдошлар билан мулоқот қиладиган сунъий интеллект воситасидир.

Ўқув жараёнида улар талабалар билан биргаликда маърузаларни тинглайдилар, долзарб муаммоларни муҳокама қиладилар ва топшириқларни бажарадилар.

“Бошқа талабалар сингари, улар ҳам имкони борича таълим тажрибасини давом эттириб, PhD даражасини олишларига умид қиламиз. Ҳозир биз уларни ўрганяпмиз ва талабаларга ўзлари ўқийдиган курсларни танлашларига имкон берамиз”, — дея изоҳ берди Томпсон.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг