Фарзандининг фотосуратини жўнатган ота-оналарга пул берилади
Google компанияси пудратчиси ота-оналарга шляпа, қуёшдан сақлайдиган кўзойнак ва бошқалардан фойдаланган ҳолда болаларининг юзларини суратга олишлари учун 50 доллар таклиф қилмоқда.
Олдиндан мавжуд расмлардан фойдаланиш ёки илгари тўпланган материалларни таҳлил қилиш ўрнига жамоатчиликдан белгиланган тўлов эвазига ҳисса қўшиш сўралмоқда.
Шунингдек, ота-оналардан фарзандлари ҳақида 11 та қисқа видео яратиш талаб этилади. Ҳар бир видео 40 сониядан кам давом этади. Ҳаммаси бўлиб, бунга 30-45 дақиқа атрофида вақт ажратадилар.
Видеоларда 13 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар тасвирга тушиши керак. Рўйхатга олиш пайтида боладан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳам талаб қилинади. Вазифа жамоат жойларида эмас, балки уйда ёки шахсий жойда бажарилиши шарт.
Фото ва видеолардан сунъий интеллект воситалари, жумладан юзни таниб олиш учун маҳсулотлар яратишда фойдаланилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter