Британия СИни ядро энергияси билан қувватламоқчи

Буюк Британия сунъий интеллектнинг (АI) ортиб бораётган эҳтиёжларини қўллаб-қувватлаш учун ядро энергиясидан фойдаланадиган маълумотлар марказларини қуриш учун ажратилган ҳудудларни яратишга тайёрланмоқда.
Расмийларнинг таъкидлашича, янги "СИ ўсиш зоналари" электр энергиясидан фойдаланиш имкониятини яхшилайди ва маълумотлар марказларини қуриш учун соддалаштирилган тасдиқлаш тартиб-қоидаларига эга бўлади. Биринчи бундай зона Буюк Британия Атом энергияси агентлиги жойлашган Колхемда жойлашади.
Лойиҳани амалга ошириш учун давлат ва хусусий сектор вакилларидан иборат энергетика кенгаши тузилади. У ядровий парчаланиш технологиясидан фойдаланган ҳолда маълумотлар марказларини кичик модулли реакторлар билан қувватлантириш имкониятларини ўрганади.
Бундай қарор замонавий сунъий интеллект тизимлари катта энергия сарфини талаб қилиши, технологияга қизиқиш ортиб бораётгани мамлакатларни янги энергия манбаларини излашга ундаши билан боғлиқ.
Ҳукумат режасида суперкомпютер лойиҳаларини кенгайтириш ва мамлакатга технология мутахассисларини жалб этиш ҳам киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter