Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хакерлар халқни ўйлаган эмиш...

Хакерлар халқни ўйлаган эмиш...

Фото: "Techcult.ru"

Американинг Виржиния-Бич шаҳрида 2 нафар йигит ёқилғи қуйиш шохобчасидан бензин ўғирлаб, қўлга тушди. Маълум бўлишича, улар тунда ўчиқ турган ёқилғи аппаратини бузиб, бензин чиқаришган. Бу учун қандайдир гаджетдан фойдаланишган.

Сўнг ўзларини Робин Гуд издошидек тутиб, одамларга бензинни арзон нархда сотишган. Бу ҳақида ижтимоий тармоқларда эълон беришгани учун полиция уларни тутишга қийналмади.

Лекин ноқонуний йўл билан бензин харид қилганлар жавобгарликка тортилмади. Бутун жамоатчилик ўғриларни қўллаб-қувватлади. Бир қанча ёқилғи қуйиш шохобчалари ўзини жабрдийда деб кўрсатди, лекин буни исботлай олмади.

Ёз аввалида АҚШда бензин нархи кескин ошиб кетди. Шундан сўнг бензинни ўғирлаш ҳолатлари ҳам кўпайди. Лекин хакерларнинг бу иши илк бор кузатилган ҳолатдир. Ҳозир полициядан ташқари ҳамма уларни мақташ билан банд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг