Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Учрашувда аёллар учун муҳим таклифлар илгари сурилди

Учрашувда аёллар учун муҳим таклифлар илгари сурилди

Фото: «Mitc.uz»

Ўзбекистон Республикаси AКТ вазирлиги делегациясининг Испания Қироллигида бўлиб ўтаётган «MWC Barcelona-2022» Жаҳон мобиль конгрессида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ҳамда Халқаро электралоқа иттифоқининг Телекоммуникацияларни ривожлантириш бюроси директори Дорин Богдан Мартин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда жорий йилнинг 6-16 июнь кунлари Бутунжаҳон телекоммуникацияларни ривожлантириш конференцияси доирасида бўлиб ўтадиган Ёшлар саммитига Ўзбекистон ёшларини жалб қилиш, шунингдек, болаларни онлайн ҳимоя қилишга қаратилган Giga лойиҳаси учун грант маблағларини ажратиш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда BPO ва KRO марказларини ташкил этиш учун экспертлар ва XEI маблағларини жалб қилиш бўйича масалалар кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг 28 апрелида бўлиб ўтадиган «Халқаро AКТ соҳасида қизлар куни»ни ўтказиш ҳамда AКТ соҳасида Хотин-қизлар ва ёш авлод малакасини оширишга қаратилган IТ-марказини очиш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Учрашув чоғида томонларни қизиқтирган саволлар юзасидан атрофлича фикрлар алмашилди. Қатор долзарб IТ йўналишлар бўйича қўшма тренинглар ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг