Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тугмачали телефонларга қизиқиш 3 кун ичида 3 баробар ошди

Тугмачали телефонларга қизиқиш 3 кун ичида 3 баробар ошди

Фото: "Vesti.ru"

Россияда 23-25 сентябрь кунларининг ўзида тугмачали телефонларга қизиқиш ўтган ҳафтага қараганда 3 баробар ошди. Сотиб олинган аппаратларнинг ўртача нархи 1600 рубль. Шунингдек, батарея ва симли қулоқчинлар ҳам кўп сотиб олинган.

Айтишларича, мамлакатдаги ҳозирги вазиятда ҳарбий хизматчиларга оддий телефонлар керак бўлади. Шундоғам фото ва видео тасвирга тушириш тақиқланган.

Ўтган ҳафта "МегаФон" дўконларида тугмачали телефонлар савдоси 86 фоизга ўсди. Харидорлар асосан Texet, Philips, Itel, Nokia, Vertex брендларини танламоқдалар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг