Тошкент шаҳридаги Amiti университетида “Graduate Recruitment” конференцияси бўлиб ўтди
Конференция давомида битирувчилар мукофотида иштирок этаётган компанияларнинг энг яхши амалиётлари ҳақида умумий муҳокамалар олиб борилди.
Ундан ташқари таълим сифатини ошириш, битирувчиларни иш берувчиларнинг вазифаларига мослаштириш ва турли соҳаларнинг самарадорлигини ошириш, муаммоларини ҳал қилиш доирасида энг йирик компаниялар томонидан мактаблар ва университетлар билан ўзаро ҳамкорлик қилишда қўлланиладиган замонавий ёндашувлар боʻйича батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Панел муҳокамасида 4 нафар етакчи университет ректорлари ҳам иштирок этдилар.
Ушбу конференция Amiti университети билан нафақат тажриба алмашиш, балки университетлар ва иш берувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш имконини беради.
Манба: mitc.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter