Телефонингизга вирус тушганини қандай аниқлаш мумкин?
Смартфонга вирус тушганлигини кўрсатиши мумкин бўлган аниқ белгилар мавжуд. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, кўпинча фон тартибида телефонга бузиб кирилади, шу боис тажовузкорларнинг қурилмага кириши фойдаланувчи учун сезилмаслиги мумкин. Муаллифлар қурилмада зарарли дастур ўрнатилганлигини кўрсатиши мумкин бўлган белгиларни маълум қилишди. Биринчи белгилардан бири қурилманинг ишлаш қуввати пасайиши ҳисобланади. Бундан ташқари, вирус фон тартибида ишлаётган бўлса, қурилма одатдагидан тезроқ қувватсизланади.
Фирибгарликка оид дастурий таъминот одатда маълумотларни учинчи томон серверига юборганлиги сабабли, телефон тармоққа юклайдиган маълумотларнинг умумий миқдори ошиши керак. Вирус юқишининг белгиларидан бири браузерда қалқиб чиқувчи ойналар пайдо бўлиши мумкин, улар одатда тизим томонидан блокланади.
«Бу қандайдир маккор реклама вируси юқтирганингизни англатади», – деб изоҳлайди экспертлар. Хавфли дастурий таъминот ўрнатилган қурилма фон иши туфайли кўпинча қизиб кетади.
Aгар бир ёки бир нечта хакерлик белгилари аниқланса, журналистлар қурилмага бепул антивирус ўрнатиш ва уни сканердан ўтказишни тавсия қилишган. Сўнгра муаллифлар маълумотларнинг захира нусхасини яратиш ва смартфонни қайта тиклашни маслаҳат беришди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter