Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сунъий интеллект йўналишида “Computer Vision AI Challenge” хакатони ўтказилмоқда

Сунъий интеллект йўналишида “Computer Vision AI Challenge” хакатони ўтказилмоқда

Фото: "MITC"

Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт Дастури, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки  (IT Park), Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида сунъий интеллект йўналишида “Computer Vision AI Challenge” хакатони ўтказилмоқда. Хакатон 24-26 июнь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Хакатонга Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан 300 га яқин иштирокчилар рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан 200 га яқини хакатонда иштирок этиш учун саралаб олинди.

Хакатоннинг асосий мавзуси — компьютерни кўришдир, бу сунъий интеллект соҳаси бўлиб, у компьютерларга визуал дунёни шарҳлаш ва тушунишни ўргатади. Рақамли камера тасвирлари, видео ва чуқур ўрганиш моделлари ёрдамида компьютер обьектларни аниқлайди ва таснифлайди.

Ҳар бир жамоа 3 кишидан иборат бўлиб, хакатонда иштирокчилар 2 кун ичида компьютер кўриш технологиялари асосида рақамли маҳсулот яратишлари керак бўлади.

Хакатонда иштирок этиш орқали танлов иштирокчилари ўз лойиҳасини амалга ошириш ва ахборот технологиялари бўйича мутахассислар ёрдамида минимал ҳаётий маҳсулотни ишлаб чиқиш имкониятига эга бўладилар.

Хакатан якунида ғолиб жамоалар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг