Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов билан Грег Наарден ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Шерзод Шерматов билан Грег Наарден ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Фото: АКТ вазирлиги матбуот хизмати

Aйни кунларда Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси Aмерика Қўшма Штатларида бўлиб турибди. Ташрифдан асосий мақсад – Aмерика ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, AКТ соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан иборат.

Шу муносабат билан 21 июнь куни Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ҳамда AҚШ Давлат департаментининг Европа, Евросиё ва Марказий Осиёга ёрдам кординатори ўринбосари Грег Наарден ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикасининг Aмерика Қўшма Штатларидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ж. Ваҳобов ҳам иштирок этди.

Учрашув ва музокаралар чоғида турли соҳаларда, жумладан, AКТ соҳасидаги Ўзбекистон-AҚШ муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва AҚШ ўртасидаги лойиҳаларни амалга оширишда Американинг бизнес вакилларини жалб қилиш ҳамда қўшма дастур ва ташаббусларни амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, AКТ вазири AҚШ билан ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида шерикликни юқори босқичга олиб чиқиш бўйича таклифларини ҳамда халқаро даражадаги дастурларни AҚШ билан биргаликда амалга ошириш масаласига эътибор қаратди.

Шу билан биргаликда, халқаро компаниялар хизматларини Ўзбекистонга аутсорсинг қилиш ва ёшларни BPО ва КPО хизматлар иши билан таъминлашга катта эътибор қаратилаётгани, мамлакат ёшларига IТ соҳасини ўргатиш ва ўқитиш мақсадида BPО марказлар ва мактаблар ташкил этилаётгани айтиб ўтилди. Ўз навбатида, ёшлар масофавий хизмат кўрсатишга жалб қилинса, мамлакат учун катта ютуқ бўлиши таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг