Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Робот-чумоли ҳашаротлар ҳаётини ўрганади

Робот-чумоли ҳашаротлар ҳаётини ўрганади

Фото: "Web-zoopark.ru"

Бристоль университети олимлари чумолилар ҳаётини ўрганиш учун уларнинг ўзларига ўхшаш кичик робот яратдилар. У чумолиларнинг хатти-ҳаракатига тақлид қилган ҳолда маълумот тўплайди.

Тажриба учун олимлар иккита чумоли уяси жойлашган синов майдончасини яратдилар. Унинг тепасига турли йўналишларда ҳаракатлана оладиган робот қурилмани жойлаштирдилар.

Аён бўлдики, чумолилар ўзларининг ораларидаги раҳбарга эргашиб, йўлни ёдда сақлайдилар ва орқага қайтиш йўлини топадилар. Фақат бошлиқ чумоли атрофга қараш ва диққатга сазовор жойларни эслаб қолиш имкониятини бериши керак.

Янги тадқиқот тирик организмларда билимларни узатиш жараёнини тушунишга ёрдам беради. Бу таълим стратегиялари ва усулларини ишлаб чиқишда қўл келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг