Робот-бармен бор жойда мижозлар буюртмани кутиб қолмайдилар

Исроилда бармен-робот ишлаб чиқилди. У талабаларга меҳмоннавозлик борасида технологик ва инновацион билимлар беради. Бўйи 2 метрлик роботга Сесилия деб исм қўйишди.
Барменликка ихтисослашган робот сунъий интеллект асосида ишлайди ва мижозлар билан муомала, ҳазил-ҳузилни дўндиради. У маркетингга оид маълумотларни ўзида жамлагани учун соатига 120 та коктейлни тайёрлаб, тавсия эта олади.
Робот Лас-Вегасдаги халқаро кўргазмада иштирок этишга ҳам улгурди.
- Машина инсондек бўлолмайди, аммо Сесилия талабаларга инновацион фикрлашни ўргатаётгани билан афзалликка эга - дейди Флорида университети мукаммаллик маркази директори Брайан Коннорс.
Мазкур робот кўп одам тўпланган жойларда мижозларга хизматни тезлаштириш учун зўр кўмакчидир. Чунки бармен-робот бор жойда мижозлар буюртмани кутиб қолиб, асабийлашмайдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter