Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда энг оммабоп мессенжерлар маълум қилинди

Ўзбекистонда энг оммабоп мессенжерлар маълум қилинди

Фото: «Medium.com»

Бугунги кунда инсониятнинг 63% қисми интернетдан фойдаланади. 1 йил давомида интернет фойдаланувчилари сони 200 миллионга кўпайган. Уларнинг асосий қисми (92,4%) мобиль қурилмалар воситасида интернетдан фойдаланишади. 4,65 миллиард киши ижтимоий тармоқларда фаол.

Жаҳонда 3 миллиарддан ортиқ мессенжер фойдаланувчилари мавжуд. Энг кўп фойдаланувчига эга бўлган платформалар Facebook ва WhatsApp бўлиб, 2,5 миллиарддан ортиқ фойдаланувчи улардан фойдаланишади. Бундан ташқари, бир қанча ривожланган мамлакатларда миллий мессенжерлардан ҳам фойдаланилади. Жумладан, Японияда Line, Жанубий Кореяда KakaoTalk ва Хитойда WeChat.

Statista.com сайти энг оммабоп мессенжерлар рўйхатини эълон қилди:

WhatsApp – 2 млрд.дан кўп фойдаланувчига эга.

Weixin/Wechat (Хитой) – 1,3 млрд.га яқин фойдаланувчи.

Facebook Messenger – 988 млн. фойдаланувчи.

QQ – 574 млн. фойдаланувчи.

Snapchat – 557 млн. фойдаланувчи.

Telegram – 550 млн. фойдаланувчи.

Энг оммабоп мессенжер WhatsApp кейсида қуйидагиларни кўришимиз мумкин:

Мессенжердан бир кунда 100 миллиарддан ортиқ хабар юборилади;

Мобиль қурилмалар орқали бир кунда иловадан ўртача 38 дақиқа давомида фойдаланилади;

26-35 ёш атрофидаги фойдаланувчиларнинг улуши 27% ни ташкил этади;

Фойдаланувчиларнинг 46,1% қисмини аёллар ташкил этади;

Ўзбекистонда энг оммабоп мессенжерлар рўйхати:

Telegram – фойдаланувчиларнинг 80% қисми.

WhatsApp – фойдаланувчиларнинг 22% қисми.

Facebook Мessenger – фойдаланувчиларнинг 6% қисми.

Datareportal.com маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 70% қисми интернет фойдаланувчиси ҳисобланади. Аҳолининг 18,3% қисми ижтимоий тармоқлардан фойдаланишади.

Мамлакатимизда фойдаланувчилар томонидан энг кўп Instagram ижтимоий тармоғидан фойдаланилади. Ҳозирги кунда ушбу тармоқдан фойдаланувчилар сони 4,8 млн.дан ортиқ ҳисобланади. Фойдаланувчиларнинг 34,4% қисми аёллар. Фойдаланувчиларнинг асосий қисмини ёшлар (18-35 ёш) ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг