Овозли ёрдамчи марҳум қариндошлар тилидан гапиряпти

"Amazon" компанияси вице-президенти Рохит Прасад "Алекса" лойиҳасидаги овозли ёрдамчи имконияти ҳақида хабар берди. У қисқа аудиоёзувларни қайта ишлайди ва улардан узун матнларни ўқишда фойдаланади.
Тақдимот маросимида вафот этган бувисининг тилидан болага эртак айтиш мисол сифатида кўрсатилди. Одатда бундай ишларга овоз ёзиш студияларида соатлаб меҳнат талаб этилар эди, янги технологиядаги юқори сифатли овоз имконияти эса буни зумда ҳал қилади.
Ҳозирча "Алекса" ҳақида бошқа маълумотлар берилмади. Тақдим этилиш санаси ҳам айтилмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter