Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мослашувчан дисплейлар тақдири башорат қилинди

Мослашувчан дисплейлар тақдири башорат қилинди

Фото: "ixbt.com"

Transparency Market Research (TMR) тадқиқот компанияси таҳлилчилари эгилувчан экран бозорининг истиқболларини баҳоладилар. Бу ҳақда компания ҳисоботида айтилади.

Мутахассисларнинг фикрича, букланадиган ва эгилувчан OLED-дисплейлар бозори сезиларли даражада ўсади. 2022 йилдан 2031 йилгача ушбу сегментнинг ҳажми 243 миллиард долларга етиши тахмин қилинмоқда. Таққослаш учун: 2021 йилда бозор ҳажми 14,9 миллиард долларни ташкил қилган. Таҳлилчиларнинг фикрича, бу компонентлар ҳамма жойда – смартфон, тақиладиган қурилма, ноутбук, автомобиль ишлаб чиқаришда тарқатилади.

Таъкидланишича, ишлаб чиқарувчилар эгилувчан экранларни автомобиль интеръерига киритишга эътибор қаратади. Шу муносабат билан автомобиль саноати бозор драйверидан бирига айланади.

Тадқиқотчилар эгилувчан дисплей ихчам, енгил ва чидамлилик каби хусусиятларга эга эканлигини таъкидладилар. Дизайни туфайли экранлар турли қурилмаларда ишлатилиши мумкин.

Июнь ойи бошида Display Supply Chain Consultants таҳлилчилари 2022 йилнинг биринчи чорагида Samsung  қурилмалари энг оммабоп йиғиладиган қурилмалар орасида етакчилик қилаётганини таъкидлашди. Samsung Galaxy Z Flip 3 ушбу сегментдаги энг машҳур смартфон деб топилди.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг