Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Mitsubishi космосда 3D босмадаги сунъий йўлдош антенналарини ишлаб чиқади

Mitsubishi космосда 3D босмадаги сунъий йўлдош антенналарини ишлаб чиқади

Фото: "Habr.com"

Mitsubishi сунъий йўлдош антенналарини фазода чоп этиш имконини берувчи технологияни ишлаб чиқди. Aнтенналар учун материал қуёшдан ультрабинафша нурланиш таъсирида қотиб қоладиган фотополимердир.

Aнтенналарнинг сезгирлиги уларнинг ўлчамига боғлиқ: антенна қанчалик катта бўлса, у сигнални яхши узатади. Муаммо шундаки, катта антенна кемада жуда кўп жой эгаллайди. Бундан ташқари, антенна ишга тушириш вақтида тебранишларга бардош бера оладиган даражада кучли ва шунинг учун оғир бўлиши керак. Сунъий йўлдош қанчалик оғир бўлса, уни ишга тушириш шунчалик қимматга тушади.

Космосда чоп этилган 3D антенналар енгилроқ ва ингичка бўлиши мумкин, негаки улар ишга туширилганда тебранишларга бардош беришлари шарт эмас. Aнтеннани космоснинг ўзида яратиш нафақат пулни тежаш, балки кичик сунъий йўлдошларни ҳозиргидан анча каттароқ антенналар билан жиҳозлаш имконини беради.

Mitsubishi’нинг таъкидлашича, у ишлаб чиққан фотополимер вакуумли босиб чиқариш учун мос бўлган биринчи шундай материалдир ва табиий ультрабинафша нурлардан фойдаланиш 3D принтернинг қувват сарфини камайтиради. Фотополимер иссиқликка чидамли ва 400° С гача бўлган ҳароратга бардош бера олади.

Технология нафақат сунъий йўлдош антенналарини яратиш, балки Ердан юборишнинг умуман иложи бўлмаган «космосдаги жуда катта тузилмаларни 3D босиб чиқариш» учун ҳам қўлланилиши мумкин.

Компания ҳозирга қадар ўз ишланмаларини фақат синов камерасида симуляция қилинган космик шароитларда намойиш этишга муваффақ бўлди. Mitsubishi тадқиқотчилари эни 16,5 см бўлган параболик антеннани чоп этишди.Синовларда у оддий сунъий йўлдош антеннаси билан бир хил натижаларни кўрсатди.   

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг