Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эъзоза Турғунова

«Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!»

Миллиардер Илон Маскнинг болалигига ҳавас қилиб бўлмайди (видео)

Ict.xabar.uz`да янги лойиҳа IT-Star! Энди саҳифамиз орқали сизларга айти оламида порлаган ва порлаётган юлдузлар ҳақида кўпчилик билмаган маълумотларни бериб борамиз! Бугунги қаҳрамонимиз миллиардерлиги эскириб триллионерлик арафасида турган Илон Маск!

Бугунги кунда дунёнинг энг бой одами деб эътироф этилаётган Илон Маск ҳатто сартарошга ҳам пул топилмаганидан онасининг ўзи унинг сочини калталатиб қўярди. Кино ва театрларга боришни эса ҳаттоки орзу ҳам қилмаган.

«SpaceX», «Tesla», «PayPal» асосчиси Илон Маск 1971 йили 28 июнда Жанубий Африка Республикасида дунёга келган. Отаси Эррол Маскнинг касби муҳандис, онаси Мэй Маск парҳезшунос эди. Илон оилада тўнғич фарзанд бўлиб, ундан кейин укаси ва синглиси туғилган.

Айтишларича, Илоннинг отаси анча қаттиққўл одам бўлган. Бунга чидолмаган аёли қаҳрамонимиз 10 ёшдалигида ажрим қарорига келган.

Илоннинг онаси ўзи билан қизини ҳам олиб кетади, 2 ўғил эса отада қолади. Эрролнинг фарзандларга нисбатан ҳам қаҳри қаттиқ эди, шу боис Илон болалигини завқ-шавқ билан ўтказгани йўқ. Лекин бўлажак миллиардер отасидан ғишт қуйиш, сантехника ўрнатиш, дераза ромларини тузатишни ўрганиб олганини севиниб эслайди.

Онасининг айтишича, бошқа фарзандлари қаторида Илон ҳам бировлардан қолган кийимларни кийиб катта бўлган.

Бир тасаввур қилиб кўрингга, бугун дунёнинг энг бой одами деб эътироф этилаётган Илон Маск ҳатто сартарошга ҳам пул топилмаганидан онасининг ўзи унинг сочини калталатиб қўярди. Кино ва театрларга боришни эса ҳаттоки орзу ҳам қилишмаган.

Мактабда зеҳни ўткир, ўқиган нарсасини дарров эслаб қоладиган Илон Маск астрономия, физика, математика фанларини катта қизиқиш билан ўзлаштирарди.

Ҳозирги пайтда қўли теккан ҳамма нарса олтинга айланадиган Илон Маскни ёшлигида «бўшашган болакай» деб аташган.

Ўзига нисбатан ишончи паст, тортинчоқ бола бўлганидан жамоага мослашишга қийналган. Ўртоқлари уни менсимас доимо турткилашарди. Ҳаттоки бир неча маротаба оғир тан жароҳати ҳам олиб, бурун операциясини бошдан ўтказган.

Илон оилада ва мактабдаги аччиқ ҳаётдан ўзини компьютер ўйинлари билан чалғитишга ҳаракат қиларди. Шу аснода дастурлашни ҳам ўрганиб олиб, 12 ёшида видео ўйинлар ярата бошлади.

Муаллифлик дастурларини пуллашга ҳам улгурди. «Компьютер сотиб олиш учун кўп пул топишни хоҳлардим, ўша пайт ҳаёлим фақат ўйинларда эди», дея болалигини хотирлайди Маск.

Юқори синфга ўтганида у ўзи учун қимматбаҳо қоғозлар бозорини яратди. Акцияларни фармацевтик компанияга тикди ва курсларни газеталар орқали кузатиб борди. Шу орқали йигит мактабни битирганида бир неча минг доллар ишлаб олди. Топган пулига Канадада ўқишни мўлжаллади. Ниятига етиб, у шу ердаги университетга ўқишга кирди. Тирикчилик учун ферма ва ўрмонларда меҳнат қилди.

1992 йилда Маск АҚШга жўнади. Пенсильвания университетида иқтисод ва физика бўйича таълим олишни бошлади. Пул топиш учун 10 хонали бинони ижарага олиб, тунги клуб ташкил қилди. Тушган маблағни ўқиш харажатларига сарфлади. 1995 йили Стэндфорд университетига кириб, физика бўйича фан доктори даражасини олиш ҳаракатига тушди.

24 ёшдалигида интернет анча ривожланиб, стартаплар кўпаяётган пайт эди. Шунда у укаси билан бирга бу соҳага киришишни аҳд қилди. Ҳамкорликда интернет-бизнесни қўллаб-қувватлайдиган «Zip2» компаниясига асос солишди. У янги бизнесга шу қадар берилиб кетдики, илм ҳақида унутаёзди.

Кейинчалик Илонга катта муваффақият келтирган лойиҳалардан бири «PayPal» ҳисобланади. Шундан кейингина унинг чўнтаги қаппайишни бошлади. Омаддан руҳланиш ва етарли сармояга эга бўлиш «Tesla» ва «SpaceX» каби катта бизнеслар пойдеворига илк ғиштларни қўйди.

Қаттиқ ишланг, бошқалар соатига 40 соат, сиз эса 100 соат ишласангиз кўзлаган мақсадингизга улардан икки ярим марта тезроқ эришасиз. Агар дангаса бўлсангиз бизнес бошлашга уриниб ҳам кўрманг дейди бугунги айти юлдузимиз!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг