Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Meta дастурчилар учун Reels API’ни тақдим этди

Meta дастурчилар учун Reels API’ни тақдим этди

Фото: "developers.facebook.com"

Meta барча ишлаб чиқувчилар учун Reels API’ни очаётганини айтди. Фойдаланувчилар энди Instagram Reels’нинг баъзи функцияларини автоматлаштириши, ботлар ёки статистика воситаларини яратиши мумкин бўлади.

Расмий эълонда айтилишича, ишлаб чиқувчилар энди видеоларнинг кечиктирилган нашрларини созлашлари, метрикаларни қабул қилиш, видеоларни бизнес аккаунтларига автоматик жойлаштириш, шарҳларга жавоб бериш, уларни модерация қилиш ва видеоларни ҳештеглар бўйича қидиришлари мумкин.

Reels API аллақачон мавжуд Graph API’нинг бир қисмига айланади ва ишлаб чиқувчилар унга автоматик равишда кириш ҳуқуқига эга бўладилар. Компания, шунингдек, тез орада расмий ҳужжатларни янгилашга ваъда берди.

Ҳамжамият қисқа видеолар мижозлар учун устувор аҳамиятга эга эканлиги ва ишлаб чиқишни автоматлаштириш хусусиятларидан фойдаланишни талаб қилганидан сўнг, компания Reels API’га кириш ҳуқуқини берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг