Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Куйган беморлар учун тери яратилди

Куйган беморлар учун тери яратилди

Фото: Lenta.ru

Хабарнинг аудио талқини

Колумбия университети олимлари трансплантацияга муҳтож беморлар учун терини ўстириш йўлини топишди.

Мутахассислар бемор ҳужайралари ёрдамида тери бўлакларини ўстириш ва уларни 3D-принтер ёрдамида чоп этишга қарор қилишди. Материал куйишдан азият чекканлар учун мослаштирилади. Ҳар бир бемор учун алоҳида - ҳар қандай шаклдаги "чоксиз" тери намуналари етиштирилади.

Намуна яратишнинг биринчи босқичида олимлар шикастланган тўқималарни лазер ёрдамида сканерлашади, сўнгра компьютерда керакли бўлакни моделлаштирадилар. 3D-принтерда скелет яратилиб, унинг устига беморнинг тери ҳужайралари қопланади.

Бутун жараён тахминан уч ҳафта давом этади. Олимларнинг сўзларига кўра, улар «чоксиз» терини лаборатория ҳайвонларида синаб кўришган ва муваффақиятни қайд этишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг