Ихтиролар ва ихтирочиларнинг сиз билмаган ҳақиқатлари..
Агар ихтирочилар бўлмаганда нима бўларди? Биласизми, айнан улар сабаб дунё янада ривожланмоқда, ностандарт фикрлаш қобилиятлари туфайли инсон ҳаётини осонлаштирадиган янги технологиялар яратилмоқда.
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, бугун ҳаёт тарзингизни енгиллаштиришда сизга беминнат хизмат қилаётган ёхуд сиз ҳар куни фойдаланадиган ихтироларнинг яратилиш тарихи аслида қандай?
Биласизми, замонавий кредит карталарини Френк Макнамара кечки овқат учун пул тўламоқчи бўлганида ихтиро қилган, бироқ у пулни ўзи билан олиб кетишни унутган;
Билл Гейтс, Марк Цукерберг, Стив Жобс ва Томас Эдисоннинг бир-бирга ўхшаш жиҳатларидан бири - улар ўқишни тамомламаган;
Мусиқа тарихидаги иккита энг машҳур электрогитара ихтирочиси Лео Фендернинг ўзи ҳеч қачон гитара чала олмаган;
Дизель двигатели ихтирочиси Рудольф Дизель 1913 йилда ўз ихтироси тан олинмаган деб ўйлаганлиги сабабли ўз жонига қасд қилган;
Питер Робертс ўсмирлик чоғида розеткани ихтиро қилиб, уни Sears компаниясига олиб келганида, компания ихтиро унчалик қиммат эмаслигини айтиб, Питерга патент ҳуқуқлари учун 10 000 доллар таклиф қилади. Sears эса розеткаларни 50 миллион нурхада ишлаб чиқарди;
Ёнғин гидрантини ким ихтиро қилганини ҳалигача ҳеч ким билмайди, чунки бу ихтиронинг патенти оловда ёниб кетган;
Дунёга машҳур АК-47 ихтирочиси Михаил Калашников шундай деган эди: «Мен ўз ихтиройим билан фахрланаман, аммо ундан террорчилар фойдаланаётганидан жуда хафаман, ундан кўра, фермерларнинг ҳаётини осонлаштирадиган нарса яратсам бўлар экан...».


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter