IT-мактаблар учун компьютер техникалари етказиб берилди
Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларида янги ташкил этилган IT-мактаблар учун Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан компьютер техникалари топширилди.
Жумладан, Қашқадарё вилоятида 2021/2022-ўқув йилида фаолият бошлаган 6 та (Шаҳрисабз шаҳридаги 1-сон, Китоб туманидаги 1-сон, Косон туманидаги 9-сон, Қарши туманидаги 65-сон, Нишон туманидаги 1-сон, Ғузор туманидаги 14-сон) мактабларга 96 та компьютер техникалари етказилди.
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги 17-сон, Пахтакор туманидаги 8-сон, Зафаробод туманидаги 1-сон, Зарбдор туманидаги 26-сон ва Ғаллаорол туманидаги 25-сон умумтаълим мактабларига, шунингдек, Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Боёвут туманларидаги Информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар 80 дона замонавий компьютер техникалари (моноблоклар) ва бошқа жиҳозлар билан таъминланди.
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги 291-сон, Миробод туманидаги 56-сон, Яккасарой туманидаги 319-сон, Чилонзор туманидаги 131-сон, Учтепа туманидаги 193-сон ва Олмазор туманидаги 22-сон мактабларга AКТ вазирлиги томонидан 96 дона замонавий компьютер техникалари (моноблоклар) вазирликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, «Telecom Innovations» қўшма корхонаси ҳамда «Ўзимпексалоқа» МCҲЖ раҳбар ходимлари томонидан белгиланган тартибда мактаб директорларига топширилди.
Эндиликда ҳар бир мактаб ўқувчиларига информатика фани чуқурлаштириб ўқитилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter