Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

IT-ҳуқуқ: Жисмоний шахс ва юридик шахс. Фарқи нимада?

IT-ҳуқуқ: Жисмоний шахс ва юридик шахс. Фарқи нимада?

Фото: Businessman.ru

Савол: Кўп ўринларда "жисмоний шахс", "юридик шахс" атамаларини эшитамиз. Уларнинг бир-биридан фарқи нимада?

Жавоб: Жисмоний шахс - бошқача қилиб айтганда, фуқаро. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 16-моддасида Фуқаролар (жисмоний шахслар) деганда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар тушунилиши таъкидланган.

Мазкур Кодекснинг 39-моддасидан юридик шахс тушунчасига таърифни топиш мумкин. Ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади. Юридик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг