Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

IT-ҳуқуқ: Электрон давлат хизматларининг қандай турлари бор?

IT-ҳуқуқ: Электрон давлат хизматларининг қандай турлари бор?

Фото: "Protocol.ua"

Савол: Электрон давлат хизматларининг қандай турлари бор?

Жавоб: "Электрон ҳукумат тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасида электрон давлат хизматлари ахборот ва интерактив давлат хизматлари тарзида бўлиши таъкидланган.

Ахборот давлат хизмати ариза берувчиларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган, давлат органининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш ва бошқача тарзда тарқатиш йўли билан кўрсатиладиган электрон давлат хизматидир.

Интерактив давлат хизмати ариза берувчига ариза берувчи ва электрон давлат хизмати кўрсатувчи давлат органи ўртасида икки томонлама электрон ҳамкорлик йўли билан кўрсатиладиган электрон давлат хизматидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг