Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

iPhone 14 смартфонларига GPSдан ҳам аниқроқ Beidou навигация чипи ўрнатилади

iPhone 14 смартфонларига GPSдан ҳам аниқроқ Beidou навигация чипи ўрнатилади

https://scitechdaily.com

Маълум қилинишича, iPhone 14 смартфонларини оммавий ишлаб чиқариш учун зарурий қисмларни етказиб бериш ишлари келаси ойдан бошланади. Хитой июль ойида iPhone 14 учун Beidou глобал сунъий йўлдош навигация тизимини яратишни эълон қилди. Beidou-3 глобал билан жойлашув аниқлиги 10 метрдан, тезликни ўлчаш аниқлиги эса 0,2 м/с дан ошади ва синхронизация хизмати 20 наносекундни ташкил этади.

Ҳозирда Хитойда баъзи автомобиллар ва мобил телефонларга Beidou чипининг ўрнатилиши мажбурий бўлиб қолди. Ушбу чип GPS ва бошқа жойлашувни аниқлаш тизимларига қараганда юқори аниқликка эга эканлиги хабар қилинган. Эндиликда iPhone 14 смартфонларига ҳам Хитойда Beidou навигация чипи ўрнатилади.

Мазкур янгилик iPhone фойдаланувчиларига реал вақт режимида ультра аниқ навигация хизматларидан фойдаланиш имконини беради. Шу билан бирга, Apple конфигурацияси яхшилангани ҳамда материаллар ва хизматлар нархи ошиши туфайли янги смартфонлар баҳоси ҳам оширилишини маълум қилди.

Агар ҳаммаси режадагидек кетса, Apple жорий йилнинг сентябрь ойида янги смартфонларни тақдим этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг