Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Интернетдан фойдаланаётган болага нисбатан ота-она назорати кучайтирилди

Интернетдан фойдаланаётган болага нисбатан ота-она назорати кучайтирилди

Фото: "Edu.pkgo.ru"

"Meta" компанияси ўтган йилдан бошлаб вояга етмаган фойдаланувчилар учун алоҳида масъулиятни бўйнига олди. Яқинда у "Family Center" функциясини тақдим этди. Бу орқали ота-оналар фарзандларининг аккаунтига чеклов ўрната оладилар ва болалар кўраётган контентни кузатиб бориш имкониятига эга бўладилар.

"Family Center"да ота-оналар учун махсус бўлим бор. Унда болага интернетдан қандай фойдаланишни ўргатиш, маълумотларни текшириб кўриш, ижтимоий тармоқлар билан ишлаш каби масалаларда билим берилади.

"Instagram"да ҳам ота-она назорати кучайтирилди. Унда бола иловада қанча вақтини ўтказаётганини, қандай материалларни бўлишаётганидан воқиф бўлиб бориш мумкин.

Ота-она айрим функция ва ўйинлар юклаб олишга чеклов ўрната олади. Шу йили "Meta" 13+ контентларнинг барини болалар учун тўлиқ чеклов ўрнатади.

Ҳозир ота-она назорати фақат мобил версияда мавжуд. Ёзнинг аввалида веб-илова яратилиш ниятида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг