Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инҳа университетида бепул корейс тили курслари йўлга қўйилди (фото)

Инҳа университетида бепул корейс тили курслари йўлга қўйилди (фото)

Фото: Инҳа

2022 йил 20 июнь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Мирзо Улуғбек тумани ёшлари учун бепул корейс тили курслари бошланди.

Мирзо Улуғбек тумани маҳалла ёшлари учун «King Sejong Institute» корейс тили марказида бепул корейс тили курслари (грамматика + сўзлашув) ташкил этилди (King Sejong бўйича маълумот:

https://xabar.uz/post/v-universitete-inxa-king-sejong-institute?category=talim

Курсларга 16 ёшдан ошган жами 60 нафарга яқин ёшлар қабул қилинди. Курс иштирокчилари барча ўқув материаллари билан таъминланди. Курсларнинг давомийлиги 2 ой бўлиб, дарслар ҳафтасига 2 маротаба ўтказилади. Курс якунида дарсларда фаол иштирок этган ўқувчилар махсус сертификатлар билан тақдирланишади.

Ушбу курслар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети томонидан Мирзо Улуғбек тумани ёшлари учун уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг