Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

IndOS. Ҳиндистонда iOS ва Android муқобили яратилмоқда

IndOS. Ҳиндистонда iOS ва Android муқобили яратилмоқда

Фото: Hi-tech.mail.ru

Ҳиндистонда Apple ва Google яратган операцион тизимнинг ўрнини босувчи муқобил вариант яратилмоқда. Мамлакатдаги илғор дастурчилар ўз ишланмаларини тақдим этиб улгурдилар, аммо лойиҳа ҳозирча оммавий тарқалгани йўқ.

Айни вақтда Ҳиндистон аҳолисининг 95 фоизи Android, 4 фоизи iOS, 1 фоизи бошқа операцион тизимларни ишлатади. Энди у ўз муаллифлик тизимига эга бўлмоқчи.

Бундай тажриба олдин Россияда кузатилган бўлиб, Аврора операцион тизими ишлаб чиқилган эди. Шунингдек, Huawei ҳам Harmony OS тизимини тақдим этган.

IndOS дунё бўйлаб машҳур бўлмаслиги аниқ, лекин ҳинд юртида кенг тарқалиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг