Google Maps хизматида жиддий ўзгариш — хариталар видео ўйинга ўхшайди
Google Maps тез орада навигация тизимини яхшилайдиган янги функцияларни чиқаради. Мисол учун, Neighborhood Vibe функцияси, атрофдаги ҳудуд ҳақида бошқа фойдаланувчиларнинг изоҳларидан маълумот олиш имконини беради.
Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, Google Maps фойдаланувчилари ҳар куни харитага 20 миллиондан ортиқ шарҳ ва реакциялар қўшадилар. Ушбу маълумотларни қайта ишлаш учун AI ишлатилади. Aгар шаҳарнинг янги ҳудудига борсангиз, бу ёрдам беради.
Бундан ташқари, янги турдаги хариталар пайдо бўлади - уч ўлчовли. Бу хусусият дастлаб Лос-Aнжелес, Нью-Йорк, Сан-Франциско ва Токиода мавжуд бўлади, бироқ кейинчалик рўйхат кенгайиши ктуилмоқда. Ушбу режимда харита видео ўйиннинг ўзига хос аналоги бўлади - унда учиш, уйларга «кириш» ва кун вақтини ўзгартириш ҳам мумкин бўлади.
Ушбу ёндашув баъзи диққатга сазовор жойларни деярли жонли равишда кезиш имконини беради. Эътибор беринг, шунга ўхшаш хусусият Apple Maps’да аллақачон мавжуд, у ўтган йили қўшилган эди. Лекин у барча Apple смартфонларида ҳам ишламайди.
Google Maps’нинг янги функциялари iOS ва Android’да пайдо бўлиши кутилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter