Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Электрон татуировка қон босимини ўлчайди

Электрон татуировка қон босимини ўлчайди

Фото: "Tengrinews.kz"

Олимлар тўхтовсиз равишда артериаль босимни ўлчайдиган электрон татуировка ишлаб чиқдилар. Графен датчиклар тери орқали аниқ маълумотларни қабул қилади.

У инсон билагига татуировка каби қўйилади. Шундан сўнг бемалол ҳаракатланиш ҳам мумкин. Қон босимини ўлчаб, натижани тақдим этишга ҳеч нарса халақит бермайди.

Мослама терига электр токи жўнатади ва бунга организмнинг реакциясини таҳлил қилади. Натижани солиштириб, синовлар ўтказишганида янги ихтиронинг ишончлиги исботланди.

Ҳозирда кўплаб ақлли қурилмалар қон босимини ўлчаш функциясини киритмоқда, аммо уларда натижа ҳар доим ҳам ишонарли эмас. Ажабтовур татуировка эса бу борада устунликка эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг