Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аватар. Кино эмас, экзоскелет!

Аватар. Кино эмас, экзоскелет!

Фото: Hi-tech.mail.ru

Россияда роботларни масофадан бошқариш учун Аватар экзоскелетини синовдан ўтказиш бошланди. У компьютер ёрдамида робоқўл - манипуляторга уланган. Аватар одамларга хавфли объектларда жойлашган роботларни уларга зарар етказмаган ҳолда бошқариш имконини беради.

Манипулятор экзоскелет ёрдамида турли объектларни гугурт қутиси ўлчамига қадар ҳаракатлантириши мумкин. Лаборатория шароитида Wi-fi экзоскелет ва робот ўртасидаги алоқа модули сифатида ишлатилади. Бироқ, келажакда роботдан исталган масофада экзоскелетдан фойдаланиш имконини берувчи ҳар қандай уланиш туридан фойдаланса бўлади.

Одатда саноат роботлари завод ёки фабрикада такрорланувчи вазифаларни бажариш учун дастурлаштирилган. Бу лойиҳа роботни дастурлаш мумкин бўлмаган динамик вазифаларни ҳал қилиш учун мўлжалланган. Масалан, вайроналарни тозалаш ёки радиоактив элементларни манипуляция қилиш учун ишлатиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг