Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ақлли шаҳар» дастури доирасидаги форумда нималар ҳақида сўз юритилди? (Видео)

Бугун, 29 июнь куни Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетида «Ақлли шаҳар» дастури доирасида «ШҲТга аъзо давлатлар пойтахтлари ва шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик ва тажриба алмашиш» мавзуидаги халқаро форумнинг асосий қисми бўлиб ўтди.

Халқаро форумни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос расман очиб берди.

ШҲТ котибиятидан табрик сўзлари тинглангач, «Хавфсиз шаҳар» маркази директори биринчи ўринбосари Улуғбек Куланов – Ўзбекистон Республикасида «Ақлли шаҳар» технологияларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида, «Рақамли иқтисодиёт» автоном нотижорат ташкилоти директорининг халқаро алоқалар бўйича ўринбосари Андрей Филиппов эса – «Ақлли шаҳар» учун рақамли технологиялар ва платформа ечимларини жадал жорий этиш механизмларини яратиш масалалари борасида сўзга чиқдилар.

Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар шаҳарларининг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини ривожлантиришда рақамли интеллектуал технологияларни жорий этиш ҳақида «Ақлли шаҳар» давлат унитар корхонаси директори Саъди Самадзод, Yandex технологиялари ақлли шаҳарлар ривожланишига қандай ёрдам беради мавзуида эса Yandex Go`нинг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Тайир Байдуйсен нутқ сўзлади.

Куннинг иккинчи ярмида эса Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Алексей Хен, Қирғизистон Республикаси рақамли ривожланиш вазирлиги бош мутахассиси Омурқул ўғли Бакитбек, «Astana Innovations» АЖ бошқаруви раиси Нурсултан Калдибаев, «Рақамли платформалар ва ечимлар» ОАЖ бош директори Алексей Голубев, «ЭР-Телеком Xолдинг» АЖ лойиҳа менежери Валерий Суворов, ZTE корпорациясининг техник ечимлар бўлими раҳбари Eкатерина Саяпина ўз маърузалари билан чиқиш қилдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг