Ақлли робот билиб-билиб ишини қилади
Карнеги Меллон университети муҳандислари ALAN роботини тақдим этишди. Бу қурилма ўз-ўзини бошқариш учун сунъий интеллект, компьютер кўриш ва объектларни манипуляция қилишдан фойдаланади. Робот атрофни ўрганади, ўз олдига мақсадлар қўяди, ташқи рағбат ва назоратсиз қарор қабул қила олади.
Робот теварак-атрофдаги объектлар ҳаракатини баҳолай оладиган визуал модул билан жиҳозланган. Олдиндан тайёрланган тайёр детекторлар ёрдамида у тадқиқот учун ҳудудни танлайди, объектлар билан ўзаро алоқада бўлади ва янги кўникмаларга эга бўлади.
Автоном роботларни ўқитиш бўйича илгари таклиф қилинган ёндашувлар катта ҳажмдаги дастлабки маълумотларни талаб қилади, бу эса технологияни ишлаб чиқишни қийинлаштиради. Янги робот ташқи аралашувсиз узлуксиз ўрганади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter