Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ақлли кондиционер қанча пул "еганини" кўрсатади

Ақлли кондиционер қанча пул

Фото: "Econet.ru"

"Aros" компанияси Wi-Fi орқали ишлайдиган кондиционер тақдим этди. Унда масофавий пульт ўрнига "Quirky WINK" иловасини ишлатиш мумкин. Шунингдек, уни смартфон ёки планшет ёрдамида узоқдан туриб бошқариш имкониятига эгасиз.

Хонада ҳеч ким бўлмаса, дастур автоматик равишда ҳароратни оширади. Хоҳишингизга кўра ишдан келишингиздан аввал хонани муздеккина қилиб қўяди.

Яна бир афзал жиҳати - махсус илова бир ойда кондиционерга қанча электр энергия кетганини ҳисоблаб боради. Агар лимитдан ошиб кетса, гаджетингиз экранига бу ҳақида хабар чиқади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг