Андижон вилоятида «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида «TOP-100 ўқитувчи»лар тақдирланишди (Фото)
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, IT Park ҳамда «Dubai Future Foundation» ҳамкорлигидаги «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган умумтаълим мактабларининг 100 нафар энг яхши «Информатика ва ахборот технологиялари» фани ўқитувчилари ҳар йили анъанавий равишда рағбатлантирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида бир марталик мукофот пули билан тақдирланиб келинмоқда.
Жорий йилда IT таълим ва лойиҳани ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун республика миқёсида умумтаълим мактабларининг 100 нафар энг яхши «Информатика ва ахборот технологиялари» фани ўқитувчилари орасидан Андижон вилоятидан 11 нафар ўқитувчилар ҳам мукофотга лойиқ деб топилдилар.
Шу муносабат билан, «Andijon Digital City» технопаркида «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» арафасида Андижон вилоятидаги 11 нафар фаол ўқитувчи-мураббийларни тақдирлаш маросими ташкил этилди. Вазирликнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи З.Саматов ва вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи в.б. Д.Турдиевлар томонидан иштирокчиларга пул маблағлари ва эсдалик совғалари топширилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter