Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Aлиса» энди дам олсин, ўзимизнинг «Aзиза»дан қўймасин! (ВИДЕО)

«Aлиса» энди дам олсин, ўзимизнинг «Aзиза»дан қўймасин! (ВИДЕО)

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги томонидан жаҳон интернет тармоғида сифатли маълумотларни кўпайтириш мақсадида 20 декабрга қадар «WikiStipendiya» амалга оширилаётганидан хабарингиз бор. Wikipedia информацион порталини ўзбек тилидаги маълумотлар билан бойитиш ва мобил овозли ёрдамчиларнинг ўзбек тилида ҳам ишлашини йўлга қўйиш асосий мақсадлардан бири этиб белгиланган.

Бугун, 7 ноябрь куни Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ушбу грант лойиҳасининг мақсад ва вазифалари билан оммани таништиришга қаратилган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда агентлик мутахассислари томонидан Алиса, Сири каби овозли ёрдамчиларнинг ўзбек тилида гапирадиган муқобили бўлмиш «Aзиза» ҳақида аниқ маълумотлар бериб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, дастурчи Бахтиёр Ҳасановнинг ушбу лойиҳаси ҳозирда овоз йиғиш жараёнида турибди, дастурга қанча кўп ўзбекча овозлар юкланса, ақлли ёрдамчи шунча тез тушуниб, жавоб қайтариши таъкидланмоқда. Овозли ёрдамчи мукаммал ишлаши учун камида 10 минг соат овозли маълумот керак ва жараённи тезлаштириш учун исталган одам @UzbekVoiceBot орқали рўйхатдан ўтиб, овозли хабар қолдириши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг