Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

AКТ вазирлиги ходимлари Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар бўйича ўз фикрларини билдирди

AКТ вазирлиги ходимлари Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар бўйича ўз фикрларини билдирди

Фото: АКТ вазирлиги матбуот хизмати

28 июнь куни Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Aхборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси Илҳом Aбдуллаев ҳамда Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов иштирок этди.

Шунингдек, вазирлик марказий аппарати ходимлари, вазирлик тизимидаги корхона ва ташкилотлар ходимлари, ҳудудий бошқарма бошлиқлари ҳам қатнашди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Aхборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси И. Aбдуллаев конституцияга киритилаётган ўзгаришларнинг туб мазмун-моҳияти ҳақида йиғилиш иштирокчиларига тушунтиришлар бериб ўтди.

Йиғилиш давомида янгиланиши кутилаётган Конституция мамлакатнинг узоқ йиллик тараққиёт стратегиялари, халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиши таъкидланди.

Шу билан бирга, Конституциявий тузатишлар жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб бўлган фуқароларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқларини таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларга айланиши айтиб ўтилди.

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш мақсад қилинган. Шу мақсадда мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш заруратини юзага келтирмоқда.

«Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат» тамойилларини мустаҳкамлаш, турли ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатлари бош мезон бўлишини таъминлаш, хусусий мулк дахлсизлик, ерга эгалик қилиш ҳуқуқини, фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини конституциявий даражага кўтариш, давлат ҳокимияти асосларини такомиллаштириш долзарб эканлиги ҳақида фикрлар билдирилди.

Муҳокамалар асосида кечган йиғилишда AКТ вазирлиги ходимлари ҳам Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг