Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

12 хил юз ифодасини гавдалантира оладиган робот

12 хил юз ифодасини гавдалантира оладиган робот

Фото: "Habr.com"

Британиялик дастурчилар Ameca роботини тақдим этдилар. У инсонга хос имо-ишораларни акс эттира олади. 12 хил юз ифодаси роботда табиийга ўхшаб чиқади. Масалан, ишонмаган, жаҳли чиққан, ачинган ва оғриқни ҳис этаётган қиёфаларга кириша олади.

Шу пайтгача ҳеч бир роботда бундай хусусиятлар бўлмаган. У роботлар учун операцион тизим - Tritium билан ишлайди. Келажакда унинг архитектура модулини жисмоний ва дастурий томондан ўзгартирса бўлади.

Ameca асосан робототехника хизматларига жалб этилади. У аллақачон бир қанча тадбирларда қатнашди. Январда Лас-Вегасдаги CES халқаро кўргазмасида иштирок этади.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг