Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги билан меморандум имзоланди

Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги билан меморандум имзоланди

Рақамли технологиялар вазири биринчи ўринбосари О. Умаров Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирининг биринчи ўринбосари Каниш Тулеушин билан учрашув ўтказди.

Учрашувда қўшни давлатлар ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашувда соҳада ўзаро ҳамкорликнинг муҳимлиги эътироф этилиб, давлат секторида ахборот технологияларини жорий этиш, рақамли трансформация билан боғлиқ давлат бошқарувига ёндашувдаги ўзгаришлар борасида ўзаро фикрлар алмашилди.

Шу билан бирга, рақамли бошқарувни ривожлантириш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.

Учрашув якунида юқорида муҳокама этилган масалаларни ҳисобга олган ҳолда рақамли трансформация соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумни имзоланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг