Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореянинг “KOMSCO” компанияси билан ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида меморандум имзоланди

Жанубий Кореянинг “KOMSCO” компанияси билан ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида меморандум имзоланди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Жанубий Кореянинг “KOMSCO” компанияси директори Сунг Чанг Хун билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида компания директори Ўзбекистонда АйТи соҳаси жадал ривожланаётганини юқори баҳолади.

Ўз навбатида, меҳмонлар томонидан тақдимот ўтказиб, Кореянинг мобил миллий ID платформаси лойиҳасини тақдим этиб, унинг афзалликлари ва тузилиши ҳамда ушбу лойиҳанинг Кореяда амалга оширилиши тарихи ҳақида гапирди.

Ўз навбатида вазир Ш.Шерматов Ягона интегратор – UZINFOCOM лойиҳада ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Бундан ташқари, келгусида бир қанча лойиҳалар доирасида узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, вазир Ш.Шерматов вазирликнинг келгуси йиллардаги истиқболлари ва режалари ҳақида гапириб, асосий мақсадлардан бири ёш мутахассислар учун юқори маошли иш ўринлари ташкил этиш эканлигини таъкидлади.

Сўнгра компания директори Сунг Чанг Хун компания Ўзбекистонни доимо муҳим ҳамкор деб билишини қўшимча қилди.

Якунда томонлар қўшма ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.

Шу билан бирга, меҳмонларга юртимизда рақамлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, IT Park Uzbekistan резидентлари учун яратилган шароитлар, солиқ имтиёзлари ҳақида тақдимот ўтказилди. Ўз навбатида, Ягона интегратор – UZINFOCOMга ташриф буюриб, лойиҳалар тақдимоти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг